Туркияда тўйдаги теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркияда тўйдаги теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 21-08-2016, 10:22
  • 989
  • Туркияда тўйдаги теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

    Туркиянинг Ғазиантеп шаҳридаги тўйда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишигача етди, 94 киши яраланди. Бу ҳақда "Кун" хабар бермоқда.

    Туркия бош вазири ўринбосари Мехмет Шимшек ҳужумни террорчи-худкуш амалга оширганини маълум қилди. Ҳукумат вакиллари ушбу терактни ҳам Курдистон ишчи партияси, ҳам ИШИД жангарилари амалга оширган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

    loading...