Порошенко: Россия Украинани «ўз империя»сига қўшиб олмоқчи

  • Дунё
  • 25-08-2016, 15:54
  • 1 245
  • http://storage.kun.uz/source/1/jt73zkewF1-D6ouCr0B8YJouS7tBaIoh.jpg
    Украина президенти Петр Порошенконинг баёнот беришича, Россиянинг мақсади Украинани тўлиқ босиб олишдан иборатдир. У, CNN телеканалига берган интервьюсида шундай фикрни билдирган, дейилади "Кун" нашрида.

    Унинг сўзларига кўра, гўё Россия Украинани «Россия империяси»нинг ажралмас қисми бўлишини хоҳлайди.«Уларнинг мақсади битта — дунёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни издан чиқариш», — деган Порошенко.

    Аввалроқ, Украина давлат раҳбари, АҚШ ва ЕИ мамлакатлари Россияга қарши иқтисодий жазо чораларини давом эттириши лозим, деганди.