Хитойда автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 29-08-2016, 10:51
  • 877
  • Хитойда автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    Хитой жанубида якшанба куни содир бўлган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида ўн киши ҳалок бўлди, деб "ТАСС" хабар беради.

    Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида яна 32 киши жароҳатланди. Автоҳалокат Гунси—Чжуан мухтор туманида рўй берганлиги тўғрисида маълумот берилди. Жабрланганлардан беш нафарининг ҳолати ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Полиция ҳалокат сабабларини ўрганишда давом этмоқда.