Барселонадан учган самолёт йўловчилари самолёт ичида ҳушдан кетди

  • Дунё
  • 12-03-2015, 18:55
  • 1 428
  • Барселонадан учган самолёт йўловчилари самолёт ичида ҳушдан кетди

    Air Europa авиакомпаниясига тегишли Барселонадан Тель-Авивга учаётган самолётдаги йўловчиларнинг 10 нафари салон ичида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда.

    Маълум қилинишича, бунга самолётнинг кислород тизимида рўй берган носозлик сабаб бўлган.

    Кўплаб йўловчилар самолётга чиқишдан олдин нохуш ҳидни сезиб шикоят қилишгани, лекин бунга эътибор қаратилмагани айтилмоқда.

    Манба: www.kun.uz