Қозоғистонда ўтган тўйлардан бирини ниқобли кишилар босди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қозоғистонда ўтган тўйлардан бирини ниқобли кишилар босди (Видео)

  • Дунё
  • 28-11-2016, 13:46
  • 1 585
  • Қозоғистонда ўтган тўйлардан бирини ниқобли кишилар босди (Видео)

    Қозоғистонда ўтган тўй базмида тушунарсиз ҳолат рўй берди. Базм айни авжига чиққанида тўйхонага махсус кийим кийган аскарлар кириб келди.

    Уларнинг қўлида автоматлар (балки ўйинчоқ) бўлиб, юзлари тўсилган эди. Эгниларида эса камуфляж либос кийиб олишганди. Кўринишидан улар махсус аскарларга ўхшаб кетишарди. Бу ҳақда alau.kz'га асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

    Улардан бири микрофон талашиб кекса киши билан тортишиб қолди (чин ёки ҳазиллигини билиб бўлмас эди). Охир-оқибат ниқобланган шахс микрофонни қўлига олишга муваффақ бўлган ва ноқулайлик туғдиришгани учун узр сўраган. Воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда ва YouTube’да жойлаштирилган.