Байт-Римада исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда фаластинлик йигит ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Байт-Римада исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда фаластинлик йигит ҳалок бўлди

Дунё 18-12-2016, 21:25 306
Байт-Римада исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда фаластинлик йигит ҳалок бўлди

Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида, Рамаллоҳ шаҳри шимоли-ғарбидаги Байт-Рима манзилида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда фаластинлик йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

WAFA агентлигига кўра, 18 декабрь, якшанба куни рўй берган тўқнашув давомида 19 ёшли Аҳмад Ҳазам Атта кўкрагидан ўқ еган ва касалхонага етказилаётганида оламдан ўтган.

Reuters агентлигининг таъкидлашича, яҳудий давлати вакиллари 50 нафар фаластинликдан иборат гуруҳ исроиллик ҳарбийларга тош улоқтирганини билдирган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.