Трамп хитойлик миллиардер Жек Ма билан учрашди

  • Дунё
  • 10-01-2017, 14:15
  • 853
  • Трамп хитойлик миллиардер Жек Ма билан учрашди

    АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп интернет тармоғидаги энг йирик савдо майдони Alibaba раҳбари Жек Ма билан учрашди. Унда Хитой компаниясининг Америка бозоридаги улушини кенгайтириш ва мамлакатда қўшимча 1 миллион иш ўринларини яратиш ҳақида сўз борди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.

    Жек Ма Alibaba’ни кенгайтиришда кийим-кечак, май ва мевалар каби маҳсулотларга катта эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди. Бунда асосан Қўшма Штатлар ўрта ғарби ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасида савдо қилишга катта ўрин берилади.

    «Биз асосий эътиборни кичик бизнесга қаратмоқчимиз, шунинг учун 1 миллионта кичик корхонани қўллаб-қувватлаш ҳақида гаплашдик. Биз Америка кичик бизнесини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бунинг учун савдо платформаси (Alibaba — таҳ.) Осиё, хусусан Хитойга ўз қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотишда ишлатилиши мумкин», - маълум қилди Ма.

    Аниқлик киритилишича, Alibaba америкалик фермерлар учун иш ўринларини беш йил давомида яратишни режалаштирмоқда.