19:10 / 07.02.2017
7 476

Россияда ўзбекистонлик фолбинлар суд қилинади

Россияда ўзбекистонлик фолбинлар суд қилинади

Москва туман прокуратураси ўзларини экстрасенс деб кўрсатиб одамларни алдаб уларнинг пулларини ўзлаштирган товламачилар гуруҳи билан боғлиқ жиноят ишини судга жўнатди. Ўн кишидан иборат гуруҳга ёши 22дан 44гача бўлган Россия, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари кирган. Бу ҳақда Россия бош прокуратурасига асосланиб Sof.uz хабар берди.

Терговга кўра, гумондорлар 2014 йил январдан 2015 йил октябргача Ярослав вилоятида "экстрасенс" ва "фолбинлар" гуруҳини ташкил этишган. Мижозларни жалб этиш учун улар ОАВда реклама жойлаштиришган.

Парапсихология, экстрасенсорика ва табиблик хизматлари остида улар махсус сеанслар ёрдамида мижозларнинг барча муаммоларини ҳал қилишга ишонтириб одамларнинг пулларини олишган. Сохта табиблар телефон орқали фуқароларни сеансларга яна келишга ҳамда махсус туморларни сотиб олишга мажбурлашган. Уларнинг сўзларига ишонмаганларни эса ёмон оқибатлар ва ҳаттоки ўлим билан қўрқитишган.

Товламачиларнинг ҳаракатларидан жами 55 киши жабр кўрган. Улар мижозларнинг жами 20 млн рубл пулини олишган.

Гуруҳ 2015 йил октябрда — унинг ташкилотчиларидан бири Владимир Ковальчук ва унинг шериклари оператив тадбир давомида қўлга олинганида фош бўлди. 2016 йил февралда унинг фаолиятига чек қўйилди.

Айни пайтда саккиз айбланувчи қамоқда сақланмоқда, икки нафар айбланувчига эса уй қамоғи жазоси қўлланилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик фолбинлар суд қилинади