АҚШнинг Аризона штатидаги KOLD-TV телеканали ходими Марк Херман ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани торт устига ёздирди. Бу воқеа New York Daily News нашри орқали маълум бўлди, деб ёзади Kun.uz.
“Илтимос, ушбу мазали тортни менинг кетишим ҳақидаги расмий ва ширин хабарнома тариқасида қабул қилинг”, - деб ёзилган торт устига. Шунингдек, ўз мактубида Херман иши ва ҳамкасбларини соғинишини эътироф этган.
28 ёшли Херман газетага берган интевьюсида эски иш жойини ташлаб кетиш оғир эканлигини маълум қилди. У Нэшвиллда янги иш топган, шу боис кетишга мажбур бўлган. Ишдан бўшаши ҳақидаги хабар бошлиққа оғир ботмаслиги учун уни тортга ёздиришга қарор қилган. “Торт туфайли хафа бўлиш мумкин эмас”, - таъкидлаб ўтди Херман. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди