АҚШ Давлат департаменти қошида агентликлараро фаолият юритувчи Глобал ҳамкорлик алоқалари марказининг (Global Engagement Center, GEC) ваколатлари сенаторлар Роб Портман ва Крис Мерфи ташаббусига кўра кенгайтирилди. Бу ҳақда "The Dailybeast"га таяниб Qalampir.uz хабар берди.
Шу йилнинг учинчи чорагидан тўлақонли ишга тушиши режалаштирилган Глобал ҳамкорлик алоқалари маркази фаолияти учун 160 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Эндиликда марказ “аниқ ва шаффоф рус журналистикаси”ни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам иш олиб боради. Бундан ташқари, ташкилотчилар марказнинг хорижий ахборот кампаниялари ва ҳуружларини кузатиб, таҳлил қилишини ҳамда мустақил журналистлар, нашрлар учун грантлар эълон қилишини маълум қилган. Шу боис сенаторлар Жон Маккейн ва Бен Кардин лойиҳа бюджетини яна 100 миллион АҚШ долларига кўтаришни тавсия этмоқда.
Марказ собиқ президент Барак Обама ҳукумати даврида ташкил топган бўлиб, асосий вазифаси ИШИД террорчилик гуруҳининг ахборот тарғиботларига қарши туриш деб белгиланган эди. Дастлаб, беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга бўлган идора, эндиликда ахборот урушида Россияни ўзининг асосий рақиби сифатида кўрмоқда, деб РИА Новости нашри изоҳ бермоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади