Ироқ ташқи ишлар вазирлиги шанба куни эрталаб Сурия пойтахтининг Боб Мусалла туманида рўй берган икки портлаш оқибатида мамлакатнинг 40 нафар фуқароси ҳалок бўлгани, 120 инсон жароҳат олганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Кун нашри.
"Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслар портлатилгани оқибатида тахминан 40 нафар ироқлик ҳалок бўлди ва 120 нафари жароҳат олди", - дея хабар берди Ироқ ТИВ. Шунингдек таъкидланишича, воқеалар ривожини Дамашқдаги элчихона орқали кузатилмоқда.
Идора хабарига кўра, ироқликлар Боб ас-Сағир туманидаги муқаддас қадамжоларга зиёратга боришган.
Баёнотда таъкидланишича, Ироқ ТИВ Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда “барча қурбонлар ва жароҳат олганларни аниқлаш”, шунингдек “ҳалок бўлганлар жасадини самолётларда олиб келиш учун инқироз гуруҳини ташкил этди”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради