21:39 / 29.04.2017
6 614

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея ракета учирганидан сўнг машқларни бошлади

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея ракета учирганидан сўнг машқларни бошлади
АҚШ ва Жанубий Корея КХДР баллистик ракетани учирганидан сўнг Япон денгизида қўшма денгиз машқларини бошлади. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Машқларда Жанубий Корея ҳарбийлари ва АҚШ қуролли кучларининг таркибида «Карл Винсон» атом авиаташувчиси бўлган зарба гуруҳи иштирок этмоқда.

Ҳозирча ҳарбийлар машқлар қанча муддат ўтказилишига оид ҳеч қандай баёнот беришмади. Кутилишича, улар кейинги ҳафтада якунланади.

Агентлик маълумотига кўра, бу сўнгги икки ой ичида Корея Республикаси сувларида Американинг «Карл Винсон» авиаташувчиси иштирокидаги иккинчи амалиётдир.

Тахминларга кўра, авиаташувчи бортида қарийб 100 та ҳарбий самолёт бор.

Аввалроқ Американинг “Карл Винсон” авиаташувчиси шанба, 29 апрель куни Цусима бўғози орқали Япон денгизига киргани ҳақида хабар бергандик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея ракета учирганидан сўнг машқларни бошлади