Фото: AP
Сомали хавфсизлик хизматлари ходимлари чоршанба куни пойтахт Могадишода жамоат ишлари ва мамлакатни қайта тиклаш бўйича вазирини отиб ташлашган. Полициядагиларнинг Рейтер агентлигига маълум қилишларича, вазирни тушунмовчилик туфайли исломий жангари деб ўйлашган.
Илгарироқ, Сомали ҳисоб палатаси раисининг тансоқчилари жамоат ишлари ва мамлакатни қайта тиклаш бўйича вазири Аббос Абдуллоҳийни мамлакат пойтахти Могадишонинг марказида отиб ташлашгани ҳақида хабарлар берилган эди. Соқчилар президент саройининг олдидаги назорат-ўтказиш пунктида вазир келаётган автомобилга қарата ўт очишган. Ўт очишнинг сабаблари ва тафсилотлари келтирилмаётган эди.
Могадишо мэрлиги вакили Абдулфаттоҳ Умарнинг Ҳаланийнинг баён қилишича, вазир «хато туфайли» ўлдирилган. «Улар автомобилга қарата тасодифан ўт очишган», — деган у. Полиция вакили Нур Ҳуссайннинг сўзларига кўра, кўчаларда патруллик қилаётган хавфсизлик хизмати ходимлари кўчалардан бирини тўсиб турган автомобилни кўриб қолган ва уни жангарилар бошқараётган дея гумон қилиб, ўт очган.
Сомалида марказий ҳукуматга қарши қуролли курашаётган ҳамда БМТнинг инсонпарварлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилоти фаолият олиб боради. Гуруҳ АҚШнинг террорчилик ташкилотлари рўйхатига 2008 йилда киритилган ва унга нисбатан мамлакат ҳудудида санкциялар амал қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди