Мутахассисларнинг айтишича, Боливияда бундай совуқ ва қалин қор сўнгги ярим аср давомида кузатилмаганди. Ҳозир мамлакатда ҳаво ҳарорати 0 даражага тушиб қолган. Қалин қор туфайли серқатнов йўллар ёпилиб қолган. Жамоат транспорти қатнамаяпти. Мамлакатда йўлларни, турар жойлар атрофларини қордан тозалаш учун етарли транспорт воситалари йўқлиги сабабли вазият тобора оғирлашиб бормоқда, деб хабар қилади Hordiq.uz нашри.
Аслида бу давлатда ҳар йили шу вақтда ҳаво ҳарорати +20 даражадан пастга тушмасди. Синоптик Хед Марисол шундай дейди:
— Бизнинг мамлакатда охирги марта бундай қалин қор ва совуқ ҳаво 1966 йили кузатилган. Ҳозир эса Амазонка суви кўпайиши оқибатида совуқ ҳаво оқими мамлакатга кириб келди. Бу булутлар ҳосил бўлиши ва натижада қалин қор тушишини таъминлади. Совуқ ҳаво бундан-да кучлироқ бўлиши мумкин. Ҳозирда шунга тайёргарлик кўряпмиз…
Қалин қор ва совуқ ҳаво аэропортларга ҳам таъсирини ўтказмай қолмади. Ўнлаб йўналишлар ортга сурилди ёки бекор қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди