Трамп Қатар амири билан суҳбатда инқирозни бартараф этишга ёрдам бериш таклифи билан чиқди

  • Дунё
  • 8-06-2017, 08:29
  • 734
  • Трамп Қатар амири билан суҳбатда инқирозни бартараф этишга ёрдам бериш таклифи билан чиқди
    АҚШ Президенти Дональд Трамп Қатар амири Тамим бин Хамад ал-Тани билан телефон орқали мулоқотда бўлар экан, Форс кўрфази мамлакатларида юзага келган инқирозни бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. У араб раҳбарларини Оқ уйда учраштириш таклифи билан чиқди.

    У Қатарга мурожаат қилиб, “исломчилар”ни молия билан таъминлашга бархам бериш устида ишлашга чақирди.

    Куни кеча Трамп твиттерда Қатарнинг яккалаб қўйилиши “терроризм даҳшатлари якунининг бошланиши” эканлигини таъкидлади. Шунга қарамай, АҚШ мудофаа вазирлиги Пентагоннинг Қатарга нисбатан сиёсати ўзгармай қолиши ҳақида баёнот берди. Бу идора Трампнинг сўзларига изоҳ бермади.

    5 июнь куни Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Ливия Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Араб раҳбарларининг баёнотларига қараганда, Доха Эрон ва радикал исломчиларни қўллаб-қувватламоқда экан. Қатар расмийлари дипломатик алоқаларнинг узиш тўғрисидаги қарор асосга эга эмаслигини, терроризмни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги иддаолар эса исботланмаганлигини айтмоқда.