Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий денгиз чегарасини демаркация қилиш келишувини ратификация қилди. Унга кўра Саудия Арабистонига Қизил денгиздаги Тиран ва Санафир ороллари ўтади. Бу ҳақда 24 июнда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Келишув имзолангандан кейин кучга киради.
21 июнда Миср олий конституциявий суди аввал суд томондан оролларнинг топширилиши келишуви бўйича чиқарилган қарорлар бажарилишини "бу келишувнинг қонунийлиги ва конституцияга мувофиқлиги аниқлангунгача" тўхтатганди. Бундан бир ҳафта олдин келишув Миср парламенти томондан ратификация қилинганди.
Жорий йил бошида Миср олий суди оролларнинг берилишини ноқонуний деб топганди.
Томонлар келишувни Саудия Арабистони қиролининг 2016 йил апрелда Мисрга ташрифи вақтида имзолашганди. Қоҳира ўшанда ороллар топширилишини улар аслида Саудия Арабистони қироллигига тегишли эканини, улар фақатгина 1950 йилдан бошлаб саудияликлар илтимоси билан Миср ҳимоясида бўлгани билан тушунтирган. Қоҳиранинг бу қарори кўплаб мисрликларнинг қаршилигига сабаб бўлиб, кўплаб норозилик акцияларини келтириб чиқарганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди