09:15 / 05.07.2017
7 400

Россиянинг Кабардино-Балкариясида дунёдаги энг кекса инсон аниқланди

Россиянинг Кабардино-Балкариясида дунёдаги энг кекса инсон аниқланди
Россиянинг Кабардино-Балкариясининг Баксан тумани, Заюково қишлоғида яшовчи Нану Шаова 127 ёшга тўлди. Момо Россиянинг энг кекса инсони сифатида Россия рекордлар китобига киритилди.

"Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Коненко Нану Цуковна Шаовага у энг узоқ умр кўрган инсон эканлиги ҳақидаги сертификатни топширди ва бу жаҳон рекорди ҳам ҳисобланишини айтди", дейилган хабарда.

Момони маҳаллий идоралар вакиллари табриклашди ва унга мустаҳкам соғлиқ, ғайрат, ўз оиласи даврасида яна кўплаб йиллар яшаб, яна бир неча рекордлар қўйишни тилаб қолишди.

"Нану Шаовагача Россиянинг энг кекса инсони унвони Астрахань вилоятида яшовчи Танзила Бисембеевага тегишли эди, у бу йил 121 ёшга киради", деб қўшимча қилинди хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Кабардино-Балкариясида дунёдаги энг кекса инсон аниқланди