19:01 / 12.10.2017
3 784

Туркманистон президенти сувга тарифларни оширишни тайинлади

Туркманистон президенти сувга тарифларни оширишни тайинлади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 11 октябрь куни аҳолига етказилаётган сув, газ ва электр-энергияга имтиёзларни бекор қилишни буюрди, деб ёзмоқда «Tnews.uz» сайти.

Фармойиш энерготашувчиларга бўлган нархларнинг тушиши ва экспортнинг камайиши натижасида давлат тушумининг қисқариши муносабати билан чиқарилди. Reuters янгиликлар агентлигининг хабар қилишича, кўрилган чора мамлакатдаги водопровод суви қийматининг 25 карра ошишини кўзда тутади.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармойишидан келиб чиқишича, бир киши учун бепул тақдим этилаётган 7,5 метр куби ҳажмидан ортиқ бўлган водопровод сувининг тарифи 1 ноябрдан бошлаб беш манатгача (1,3 долларгача) ошади, бунда амалдаги тариф 0,2 манатни (0,06 долларни) ташкил қилади. Бердимуҳамедов аввалроқ мазкур ҳафтада ҳукумат субсидияларни босқичма-босқич бекор қилишни режалаштираётгани ҳақида айтган, бу эса тарифларнинг келгусида ошишидан далолат беради.

Республика фуқаролари ҳали-ҳамон маиший газ ва электр-энергиясининг қанчадир қисмидан бепул фойдаланадилар, қолган қисмини эса имтиёзли тарифларда тўлайдилар. “Давлат бойликларини авайлаб, тежаб ва юқори самарали ишлатиш вақти келди”, — деб таъкидлади Бердимуҳамедов.

Президентнинг сўзларига қараганда, субсидиялашдан воз кечишдан олинган маблағларни қиймати 69 миллиард доллард бўлган етти йилга мўлжалланган инвестиция дастурига сармоя қилиш режалаштирилмоқда, шундан 45 миллиарди энергетика соҳасига мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти сувга тарифларни оширишни тайинлади