14:19 / 16.10.2017
4 807

Сомалида қурбонлар сони 300 кишидан ошиб кетди

Сомалида қурбонлар сони 300 кишидан ошиб кетди
Сомали пойтахти Могадишода рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 кишидан ошди, деб хабар бермоқда Reuters тез ёрдам хизмати раҳбари Абдуқодир Абдураҳмоннинг баёнотига асосан.

«Биз шуни тасдиқлашимиз мумкинки, портлаш натижасида 300 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар сони яна ортади, сабаби баъзи кишилар ҳамон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда», - деди у.

Аввалроқ Сомалидаги теракт қурбонлари сони 276 нафарга етгани хабар берилганди.

14 октябрь куни Могадишода портловчи қурилма бўлган юк машинаси портлатилди. Теракт мамлакат тарихидаги энг йирикка айланди, республика президенти Муҳаммад Абдуллоҳи Муҳаммад Сомалида уч кунлик мотам эълон қилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомалида қурбонлар сони 300 кишидан ошиб кетди