11:50 / 19.10.2017
14 658

Индонезиялик 50 ёшли аёл интернет юлдузига айланди: У ҳудди 25 ёшли қизлардай кўринади!

Индонезиялик 50 ёшли аёл интернет юлдузига айланди: У ҳудди 25 ёшли қизлардай кўринади!

Индонезиялик Пуспа Деви YouTube саҳифасида пайдо бўлган туғилган кун маросими видеосидан сўнг ҳақиқий юлдузга айланди-қўйди. Бу ҳақида ҳорижий манбалар хабар бермоқда.

Видеода Пуспа ўзининг 50 ёшлик айёмини ўғиллари даврасида нишонламоқда ва бу ерда у фарзандлари билан тенгқурдай кўринади. Аёлнинг ушбу видеосини 50 минг одам кўришга улгурди. Интернет фойдаланувчилари Пуспанинг бунчалар ёш кўринишидан ҳайратга тушишмоқда.

Деви Tempo журналида ўзининг ёшлик сирлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, умрида бир бор бўлса ҳам пластик жарроҳларга мурожаат қилмаган. Ёш ва гўзал кўриниши эса намлантирувчи ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кремлар шарофатидан. Аёл ушбу кремлардан 17 йилдан буён мунтазам равишда фойдаланиб келади. У қуёш нуридан куйиб, шифокор қабулига ташриф буюрган ва мутахассис унга ушбу кремлардан фойдаланиб юришини айтган.

Бундан ташқари, Пуспа спорт билан доимий равишда шуғулланишини ва ёш кўриниш сирларидан бири айнан шу эканлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезиялик 50 ёшли аёл интернет юлдузига айланди: У ҳудди 25 ёшли қизлардай кўринади!