Қирғизистон президенти ўз сиёсатига қўшилмаётганларга бошқа яшаш жойини излашни маслаҳат берди. Бу ҳақда Алмазбек Атамбоев ишонч ёрлиқларининг топширилиш маросимида маълум қилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Мустақилликни ҳимоя қилиш лозим. Қирғизистон банан республикасига айлана олмайди», - деган Атамбоев.
«Мамлакатдаги сўнгги ҳодисалар ким Қирғизистонга «мухлислик қилиши», ким эса республикани сотишга тайёрлигини кўрсатиб берди. Биз худди аждодларимиз каби мустақиллик учун ҳаётимизни беришга тайёрмиз. Ватанпарварлик шунчаки оддий сўз бўлиб туюладиганларга эса яхшироқ жойни маслаҳат қилган бўлардим. Эҳтимол, улар пул ва қўллаб-қувватлов олаётган жойни», - деган у.
Атамбоевнинг таъкидлашича, қардош Қозоғистон билан фуқароликни соддалаштирилган тартибда олиш жараёни мавжуд.
«Биз уларни бемалол қўйиб юборамиз. У ерда эса сизни кутиб олишади. У ерда ер кўп», - дея қўшимча қилиб ўтган у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади