Япониянинг Осака префектурасида истиқомат қилувчи мактаб ўқувчиси ўз мактабини судга берди. 18 ёшли қиз ундан сочини қорага бўяшни талаб қилган мактаб раҳбариятидан норози. Бу ҳақда «TJournal»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Қиз мактаб қоидаларидан нафақат руҳий жиҳатдан қийналганини, балки сочи ва бошига ҳам зиён етганини таъкидламоқда.
Мактаб 2015 йили уни сочини қора рангга бўяшга мажбур қилган эди. 2016 йили унга сочи етарли даражада қора бўлмагани учун машғулотларда қатнашиш тақиқланди. Ҳатто у мактаб архивларидан чиқариб юборилди. 2016 йил охиридан у мактабга бормай қўйди.
Қиз унга етказилган 2,2 миллион иена (19 минг доллар) миқдоридаги зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда.
Биринчи суд мажлиси 27 октябрь куни бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради