15:56 / 28.10.2017
6 924

Испания ҳукумати Каталониянинг янги раҳбарини эълон қилди…

Испания ҳукумати Каталониянинг янги раҳбарини эълон қилди…
Бу лавозимга ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Сорай Саэнс де Сантимария тайинланди. Испания ҳукумат раҳбарларининг айтишича, бу ҳаракат Каталонияда мустақиллик эълон қилинишига қарши арзирли жавоб вазифасини ўтайди. Ўз ўрнида Каталония раҳбари Карлес Пучдемон эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шу билан бир вақтда Каталония шаҳарларида Испания байроғи йўқ қилинди. Пучдемон бу ҳаракатларни узоқ кутилган эркинлик байрами сифатида баҳолади.

Испания ҳукумати Каталония мустақиллигига тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатаётганига қарамай, кеча тундан то бугунга қадар мустақилликка бағишланган халқ намойишлари тўхтагани йўқ. Тахминан 20 мингга яқин одам намойишларда фаол иштирок этмоқда.

Германия, Англия, Франция ва яна бир қатор кўзга кўринган давлатлар эса Каталония мустақиллигини очиқчасига тан олмасликларини баён қилишди. Испания қироли ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. У 2017 йил 21 декабрида Каталонияда янги сайловлар ташкил этилишини мамлакат аҳлига маълум қилди. Унинг айтишича, Испания ҳеч қачон бўлакларга бўлинмайди ва Каталония ҳам унинг таркибида қолади.

Мустақиллик муносабати билан ташкил этилган намойишларда оддий халқ вакилларининг полиция билан жиддий тўқнашувлари кузатилган. Расмий хабарларга қараганда, юзлаб фуқаролар қамоққа олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испания ҳукумати Каталониянинг янги раҳбарини эълон қилди…