Айни пайтда воқеа содир бўлган жойда текшириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ердаги турар жойларнинг бирида 21 ёшли аёл ва унинг 3 ёшли қизчаси жасади кўплаб тан жароҳатлари етказилган ҳолатда топилган эди. Уларнинг танасида пичоқ излари мавжуд.
Уйнинг эгаси бўлмиш 21 ёшли қиз бу ерда турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган. Қотиллик содир бўлган кун унинг эри ишда эди. Қизнинг уйига Грязи шаҳридан дугонаси қизалоғи билан ташриф буюрган ва шу ерда тунаб қолган. Тунда қотиллик содир этилгач, уй соҳибаси изсиз йўқолган.
Бироқ милиция ҳодимлари айбланувчини топишга муваффақ бўлдилар. Сўровлар пайтида қизнинг бу жиноятни содир этишига ундовчи маълум бир сабаб бўлмагани аниқланди. Мутахассислар қизнинг бундай қилишига сабаб шахсий ҳаётидаги нотинчлик ва дугонасининг тинч-ҳотиржам яшаётганини кўролмаслик бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Қотил қиз уйдан чиқиб кетишдан аввал қон изларини ювиб ташлаган ва эшикни калит билан ёпган. Айни пайтда қизга нисбатан икки киши ўлими учун жиноий иш қўзғатилган, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди