Афғонистоннинг Жузжон вилоятидаги Шибирғон шаҳрида хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик ташкилотининг юқори нуфузли дала қўмондони Шерзод Анваровни қўлга олишди. Хабар қилинишича, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган бу шахс ИШИДнинг 36 жангарисига раҳбарлик қилган.
Жузжон вилояти маъмурияти вакили Муҳаммад Ризо Ғаффорийнинг хабар беришича, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган дала қўмондони Шерзод Анваров Шибирғон шаҳрида ушланган.
«У ИШИДнинг Жузжон вилоятидаги етакчиларидан бири бўлган. Тергов давомида у ИШИДнинг Жузжондаги дала қўмондонларидан бири саналишини тан олди. Шерзод Анваров Шибирғон орқали Марказий Осиёдаги республикалардан бирига чиқиб кетишни режалаштирган. Бироқ, у айнан қайси мамлакатга бормоқчи бўлгани ҳозирча аниқланмади», – дея хабар берган Муҳаммад Ризо Ғаффорий.
Унинг сўзларига кўра, Жузжон вилоятида ИШИДнинг асли келиб чиқиши афғонистонлик ва ўзбекистонлик бўлган бир неча дала қўмондони бор.
«ИШИДнинг Жузжон вилоятидаги фаолияти учун афғонистонлик Қори Ҳикмат, Муфти Неъмат ва ўзбекистонлик Шерзод Анваров жавобгар саналади. Шерзод Анваров – ИШИДнинг сўнгги вақт ичида қўлга олинган учинчи жангариси. Аввалроқ Бағлон ва Санган вилоятида маҳаллий полиция томонидан террорчилик гуруҳининг яна икки жангариси – Муқим ҳамда Хушмуҳаммад қўлга олинганди», – дея айтиб ўтди Муҳаммад Ризо Ғаффорий.
Манба: kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди