Калифорниялик 13 ёшли Розали Авила ўз жонига қасд қилишдан аввал оиласига мактуб ёзиб, “бадбашара” ва “ҳунук” эканлиги учун улардан узр сўради.
Хабарда айтилишича, Розали 8 синфда аъло баҳоларга ўқиган, келгусида адвокат бўлишни орзу қилган. Қизалоқ шунингдек чиройли овози ва рассомлик қобилияти билан ҳам ажралиб турган.
Охирги пайтларда қизнинг ота-онаси у билан боғлиқ руҳий ўзгаришларни яққол пайқаганлар: қиз умуман кулмай қўйган, ўзи билан унинг тишидаги брекетлари ва кийиниш услубини масхара қилган тенгдошлари исми ёзилган ён дафтарча олиб юрган.
“У кўпинча ухлолмаган тунларда ёнимга келиб, синфдошлари нотекис тишлари сабаб унинг устидан кулишларини айтиб берарди” дейди Розалининг отаси Фредди Авила.
Қиз аввал ҳам бир неча бор ўз жонига қасд қилишга уринган, аммо ота-онаси уни бу йўлдан қайтариб қолишган. Улар бу ўзгаришлар қизнинг ўсмирлик ёши билан боғлиқлиги ва вақт ўтиб барчаси ўз ўрнига тушиб кетишидан умид қилганлар.
Қиз ўз мактубида омадсиз бўлиб туғилгани учун яқинларидан узр сўраб, тенгдошлари томонидан масхараланишга ортиқ чидай олмаслигини ёзиб қолдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради