20:00 / 15.01.2018
5 298

Ливанда Стивен Спилбергнинг янги фильми намойиши таъқиқланди

Ливанда Стивен Спилбергнинг янги фильми намойиши таъқиқланди
Стивен Спилберг томонидан суратга олинган ва бош ролларни Мэрил Стрип ҳамда Том Хенкслар ижро этган “Маҳфий ҳужжатлар” фильми Ливан ҳукуматига маъқул келмади.

Мамлакат ҳукумати ўз ҳудудида ушбу фильм намойишини таъқиқлаб қўйди. Ҳодиса фильмнинг Бейрутда бўлиб ўтиши режалаштирилган премьерасидан бир неча кун аввал содир бўлди.

Хабарда айтилишича, ушбу фильмнинг айрим саҳналари 1993 йилда Қуддусда суратга олинган.

Шов-шувли фильмда “Вашингтон пост” газетасининг илк аёл ношири Кэтрин Грэм ва муҳаррир Бен Брэдлининг “Нью-Йорк таймс” билан 30 йилдан буён сир сақлаб келинаётган давлат сирларини ошкор этиш борасидаги рақобати ҳақида ҳикоя қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливанда Стивен Спилбергнинг янги фильми намойиши таъқиқланди