АҚШ Туркияга чақириқ билан чиқди

  • Дунё
  • 19-01-2018, 11:34
  • 640
  • АҚШ Туркияга чақириқ билан чиқди
    АҚШ Давлат департаменти Туркияни суриялик курдларга қарши қандайдир ҳаракатларни амалга оширмаслик, балки ИШИД террорчилари билан курашга бор эътиборни қаратишга чақирди. Бу ҳақда идора расмий вакили Ҳезер Науэрт маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

    «Биз, албатта, бу рўй бериши ёки бермаслигини билмаймиз. Биз туркларни бундай ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирамиз. У ерда барча томонлар ИШИД билан курашишини хоҳлаймиз», - дея айтиб ўтди Науэрт.

    Шу билан бирга, унинг маълум қилишича, АҚШ Сурияда «чегара хавфсизлиги кучларини» ташкил этиш ниятида эмас. Унинг қўшимча қилишича, Анқарани дарғазаб қилган бу масала «нотўғри талқин этилган». Науэртнинг сўзларига кўра, курдларга ёрдамдан асосий мақсад ИШИДдан озод этилган туманларда хавфсизликни таъминлашдан иборатдир.

    Науэрт Анқарани айнан нима ташвишга солаётгани бўйича саволга жавоб қайтарар экан, бу борада турк томонига мурожаат қилишни тавсия этган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия армияси оширилган жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилгани хабар берилганди.

    loading...
    Яндекс.Метрика