Муҳиддинов Немцовни ўлдиришни ташкиллаштиришда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинди

  • Дунё
  • 18-11-2015, 17:07
  • 1 002
  • Москванинг Басманний тумани суди Ички ишлар вазирлигининг Чеченистон бўлими «Север» батальони жангчиси Руслан Муҳиддиновни сиртдан ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».

    Муҳиддинов Немцовни ўлдиришни ташкиллаштиришда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинди

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлимига алоқадорликда айбланаётган «Север» батальони офицери Руслан Муҳиддинов Россияни бегона паспорт билан тарк этган бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

    Муҳиддинов қотиллик ва ноқонуний қурол айланмасида айбланмоқда. Унга нисбатан федерал ва халқаро қидирув эълон қилинган.


    Манба: Daryo.uz