22:40 / 02.02.2018
5 148

Поезд тагига ўзини ташлаган ҳиндистонлик омон қолди (видео)

Поезд тагига ўзини ташлаган ҳиндистонлик омон қолди (видео)
Ҳиндистон ғарбидаги темир йўл станцияси ходими кўпчилик йўловчилар ва бошқа ишчилар кўз ўнгида ўзини поезд тагига ташлади ва омон қолди. Унинг бу ҳаракати камераларга тушиб қолди, деб ёзади Xabar.uz.

Керла станциясига поезд кириб келаётганида 42 ёшли Вишвас Бансоде югуриб бориб рельслар орасига ётиб олди. Йўловчилар ҳаяжондан қичқириб юборишди, унинг шу тарзда ўз жонига қасд қилишига деярли ҳамманинг ишончи комил эди. Аммо ҳеч ким унга ёрдам бера олмади, чунки поезд жуда яқин келиб қолганди. Поезд ўтиб кетганидан кейин, ҳамма даҳшатли ҳолатни кутиб турган бир пайтда, эркак хотиржам ўрнидан турди ва четга чиқди.
Ушбу ҳодисани қуйидаги ҳавола орқали кўриш имконига эгасиз.

Уни жияни олиб кетди, кейинчалик Вишвас ўша пайтда маст бўлгани аниқланди. Ҳозирда унга нисбатан қандай чора кўрилиши маълум эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Поезд тагига ўзини ташлаган ҳиндистонлик омон қолди (видео)