Лондон полицияси шаҳар марказида қолдириб кетилган автомобилни портлатиб юборди

  • Дунё
  • 20-11-2015, 11:23
  • 723
  • Лондон полицияси шаҳар марказида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган автомобилда назорат портлашини амалга оширди. Бу ҳақда Agence France-Presse маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.

    Лондон полицияси шаҳар марказида қолдириб кетилган автомобилни портлатиб юборди

    «Бейкер-стрит кўчасида қолдириб кетилган автомобиль топилди ва унда назорат портлаши ўтказилди. Ҳеч қандай жиноят терговига эҳтиёж йўқ», — дейилади полиция хабарида.

    Ҳодиса жойи яқинидаги метро станциясида эвакуация амалга оширилди.

    Европа ҳукуматлари Париждаги терактлардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирди.


    Манба: Daryo.uz