АҚШнинг Жоржия штатидаги мактабда ўқитувчи отишма содир этди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ўқитувчи эса қўлга олинган. Мактаб фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда твиттерда маҳаллий полиция маълум қилганлиги ҳақида Кун нашри хабар бермоқда.
Дэлтон шаҳрининг твиттердаги аккаунтида Тошкент вақти билан соат 22:30да бир кимса маҳаллий мактабнинг синфхоналаридан бирида қамалиб олгани ва бу ўқитувчи эканлиги ҳақида хабар пайдо бўлган.
Кейинроқ полиция ота-оналарни мактаб биносига кирмасликка чақирган ва 10 дақиқа ўтмасдан, гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган.
АҚШда Флоридадаги мактабда юз берган оммавий қотилликдан кейин бундай воқеалар синчков кузатилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп баъзи ўқитувчиларни хавф пайдо бўлган вақтда ўз ўқувчиларини ҳимоялай олишлари учун қуроллантириш вариантини муҳокама қилмоқда. Бироқ бу таклиф кўплаб танқидларга учради, чунки одамлар кўнгилсиз воқеалар янада кўпроқ юз беришидан хавотирланмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди