Бельгияда Париж терактларига алоқадор учинчи гумондор ҳибсга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бельгияда Париж терактларига алоқадор учинчи гумондор ҳибсга олинди

Дунё 22-11-2015, 10:45 692

Бельгияда Париждаги терактларга алоқадор Марокаш фуқароси 39 ёшли Лазиз Абрамий ҳибсга олинди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Бельгияда Париж терактларига алоқадор учинчи гумондор ҳибсга олинди

Қўлга олиш чоғида унинг автомобилидан тўппонча ва қон излари топилган. Гумонланувчи 25 ноябрь, чоршанба куни суд олдида ҳозир бўлади.

Абрамийнинг уйида тинтув ўтказган полиция ходимлари бир нечта қурол топди.

Кеча, 21 ноябрь куни Бельгия прокуратураси учинчи гумондорга нисбатан терроризм бўйича айблов эълон қилди. Яна икки қўлга олинганга нисбатан 16 ноябрь, душанба куни айблов эълон қилинган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.