Киевда эркак самолётга граната олиб кирмоқчи бўлди

  • Дунё
  • 23-11-2015, 16:06
  • 1 134
  • Киевда 35 ёшли эркак самолёт бортига қўл юки ичида граната олиб киришга уринди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

    Киевда эркак самолётга граната олиб кирмоқчи бўлди

    Донецк фуқароси ушбу ҳолат юзасидан полициячиларга изоҳ бераркан, шунчаки, шахсий буюмларини тахлаш чоғида сумкасидан ўқ-дориларни чиқариб қўйишни «унутгани»ни айтди.

    Граната қонунбузардан олиб қўйилди ва экспертизага жўнатилди.

    Воқеа жойига етиб келган мутахассислар йўловчида аниқланган предметлар «РГД-5» жанговар гранатаси ва «УЗРГM-2» пилтасига ўхшаш эканлигини қайд этди.

    «Қурол-яроғдан ноқонуний равишда фойдаланиш» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Айни пайтда тергов давом этмоқда. Эркак етти йилгача муддатга қамалиши мумкин.

     


    Манба: Daryo.uz