Мексикадаги йирик автоҳалокатда 11 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мексикадаги йирик автоҳалокатда 11 киши ҳалок бўлди

Дунё 23-11-2015, 17:55 631

22 ноябрь, якшанба куни Мексикадаги Пуэбла штатида рўй берган йирик автоҳалокатда камида 11 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мексикадаги йирик автоҳалокатда 11 киши ҳалок бўлди

Мексика расмийларининг маълум қилишича, Пуэбла штатида автобус ва енгил автомобиль аввал тўқнашиб, сўнг ёниб кетган. Ҳалокатда жабрланганлар касалхоналарга ётқизилган.

Полиция ҳозирча юз берган ҳодисага нима сабаб бўлганини ошкор қилгани йўқ.

 

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.