Буюк Британия ядро қалқони модернизацияси учун 47 млрд доллар сарфлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буюк Британия ядро қалқони модернизацияси учун 47 млрд доллар сарфлайди

Дунё 24-11-2015, 11:30 587

Британия ҳукумати тўртта янги атом сувости кемасининг қурилиши учун 31 миллиард фунт (47 миллиард доллар) маблағни мақсадли равишда йўналтиради. Бу эса қиролликнинг ядро қалқонига эга бўлишини таъминлайди, деб хабар беради «ТАСС».

Буюк Британия ядро қалқони модернизацияси учун 47 млрд доллар сарфлайди

Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида тақдим этилган стратегик маълумотларида сўз юритилади.

Аввалроқ Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн амалдаги ҳукумат раҳбари Дэвид Кэмеронга мамлакат ядро қалқонини модернизация қилиш жараёни устидан назоратни унга топшириш юзасидан ультиматум қўйган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.