Сергей Лавров: россияликларга Туркияга бориш тавсия этилмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сергей Лавров: россияликларга Туркияга бориш тавсия этилмайди

Дунё 24-11-2015, 23:07 1 146

Россия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Туркияга боришни тавсия этмайди. Бу ҳақда ташқи сиёсий идора раҳбари Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Сергей Лавров: россияликларга Туркияга бориш тавсия этилмайди

Унинг айтишича, Туркияда ортиб бораётган террорчилик хавфи Мисрдан асло кам эмас.

Туркия Россиянинг Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳодисадан сўнг АҚШ, Франция, Хитой ва Буюк Британия элчиларини чорлаган. Ўз навбатида, Россия мудофаа вазирлиги Туркиянинг мамлакатдаги ҳарбий атташесини чақирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Давлат думаси вице-спикери Николай Левичев «Росавиация»дан Россия ва Туркия ўртасидаги авиақатновларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишни сўрагани тўғрисида хабар бергандик.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.