Туркияда эскалатор йўловчини “ғажиб ташлади” (видео)

  • Дунё
  • 27-03-2018, 23:26
  • 1 200
  • Туркияда эскалатор йўловчини “ғажиб ташлади” (видео)
    Истанбулда бир эркак бузилиб қолган эскалаторнинг ичига тушиб кетди. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри хабарига таяниб Kun.uz маълум қилмоқда. Воқеанинг видеоси YouTube’да жойлаштирилган.

    Воқеа “Аязаға” метро станциясида юз берган. Видеода метро йўловчилари тўхтаб қолган эскалатордан тушишаётгани кўриш мумкин. Лаҳзалардан бирида эскалатор ишга тушиб кетган. Бироқ унинг бир қисмида зиналари бўлмаган.

    Эскалатор ишга тушганда юзага келган силкинишдан одамлар йиқила бошлашган. Бир эркак эскалатор четидаги тўсиқни ушлаб олмоқчи бўлган, бироқ зиналар йўқ жойдан эскалатор механизми ичига тушиб кетган.

    Эркакни қутқариш бўйича амалиёт бир соат давом этган. У шифохонага жўнатилган. Таъкидланишича, унинг ҳаёти хавф остида эмас. ОАВ маълумотларига кўра, носоз эскалатор олдида бу ҳақда огоҳлантирувчи белги турган, бироқ одамлар унга эътибор қаратишмаган.

    » » Туркияда эскалатор йўловчини “ғажиб ташлади” (видео)
    Яндекс.Метрика