Лавров: Туркия ТИВ раҳбари Су-24 билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юзасидан ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лавров: Туркия ТИВ раҳбари Су-24 билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юзасидан ҳамдардлик билдирди

Дунё 25-11-2015, 19:34 655

Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров унинг туркиялик ҳамкасби Мавлуд Чавушўғли қўнғироқ қилиб, Су-24 нинг ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.

Лавров: Туркия ТИВ раҳбари Су-24 билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юзасидан ҳамдардлик билдирди

«Мен ҳозиргина кеча тайинланган Туркия ташқи ишлар вазири билан телефон суҳбатини якунладим. Албатта биз кеча турклар томонидан бунга қандайдир тушунтириш берилишини ва бу юқорироқ даражада бўлишини кутган эдик. Ҳечдан кўра кеч яхши», — деди Лавров.

«Туркия ТИВ раҳбари сўзини россиялик ҳарбий хизматчиларнинг ўлими юзасидан чуқур ҳамдардлик билдириш билан бошлади. Шу билан бир пайтда у самолёт Туркия ҳаво ҳудудига ўтганлигини айтиб, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаракатини оқлашга уринди», — дейди Сергей Лавров.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.