Оқ уй ҳудудига кириб олган америкалик ўлимидан аввалги мактубларни қолдиргани маълум бўлди

  • Дунё
  • 28-11-2015, 10:20
  • 855
  • Оқ уй ҳудудига кириб олган 22 ёшли коннектикутлик Жозеф Капуто онаси ва дўстларига ўлимидан аввалги мактубларни қолдиргани маълум бўлди, деб ёзади Patch нашри.

    Оқ уй ҳудудига кириб олган америкалик ўлимидан аввалги мактубларни қолдиргани маълум бўлди

    У онасига аталган хатда уйга тирик қайтмаслигини ёзган бўлса, дўстларига битган мактубида ўзининг хатти-ҳаракати учун ҳеч кимни айбламасликни сўраган.

    26 ноябрь, Шукроналик кунида Махфий хизмат агентлари қўлида Америка байроғи ва папка бўлган Капутони қўлга туширган эди. У девордан ошиб ўтиб, Оқ уй ҳудудига кирган эди. У тутилишидан олдин 20 метрча масофагача югуришга улгурган. Бу пайтда давлат раҳбари ва унинг рафиқаси Оқ уйда оила даврасида байрамни нишонлаётган бўлган.

    Сўроқ чоғида Капуто ўз мамлакатини севишини ҳамда ушбу қилиғидан сўнг тирик қолишни режалаштирмаганини айтди. 27 ноябрь куни тартиббузар судга етказилди, бироқ Махфий хизмат кафиллиги остида руҳий экспертизадан ўтиш учун озодликка чиқарилди. Янги суд мажлиси 30 ноябрга белгиланди.

    Нашр маълумотига кўра, Жозеф Капуто болалигидан бери Аспергер синдромига чалинган.



    Манба: Daryo.uz