16:25 / 20.07.2018
4 755

Трамп Путин билан муносабатлари қачон ёмонлашиши мумкинлигини айтди

Трамп Путин билан муносабатлари қачон ёмонлашиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Россия етакчиси Владимир Путиннинг «энг ёмон душмани» бўлишга тайёр. Бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар «ишламаса» юз беради, деб хабар қилмоқда Кун нашри.

Трампнинг таъкидлашича, бу муносабатларни яхшилашнинг имкони бўлмаса, икки етакчи ўртасидаги музокаралар эса «ишлашдан тўхтаса» содир бўлади.

Шу билан бирга, АҚШ етакчисининг таъкидлашича, Путин ва Россия билан муроса қилиш имкониятини ижобий, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео Трамп Путин билан саммит давомида мулоқот учун йўлак яратиш ва белгиланган мақсадга эришишни режалаштиргани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Путин билан муносабатлари қачон ёмонлашиши мумкинлигини айтди