Ҳиндистондаги зилзила оқибатида 2 минг киши бошпанасиз қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистондаги зилзила оқибатида 2 минг киши бошпанасиз қолди

Дунё 5-01-2016, 19:50 1 013
Ҳиндистондаги зилзила оқибатида 2 минг киши бошпанасиз қолди

Ҳиндистон мамлакатининг шимолий-шарқида 4 январь куни юз берган зилзила натижалари текширилиб чиқилмоқда.

“Риа Новости” берган хабарга кўра, зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. 2 мингга яқин инсонлар бошпанасиз қолиб кетишди.

Зилзила Манипур штатининг Мянма билан чегарадош бўлган худудида рўй берди. Ер силкиниши маркази Имхал шахридан 29 километр узоқликда жойлашди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.