Нью-Йорк 13 кун қотилликларсиз яшади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нью-Йорк 13 кун қотилликларсиз яшади

Дунё 16-02-2015, 11:22 2 932
Нью-Йорк 13 кун қотилликларсиз яшади

АҚШнинг энг йирик шаҳари – Нью-Йорк қотилликларсиз яшаган рекорд даражадаги 13 кунлик муддат 14 февралда ўз ниҳоясига етди. The New York Post маълумотларига кўра, айнан 14 февраль куни шаҳарнинг Куинс туманида истиқомат қилувчи Эрик Роман исмли шахс ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлди.

Бундан аввалги қотиллик Нью-Йоркда 1 февраль куни содир этилган эди. Ўтган йили ҳам февраль ойида Нью-Йоркда 10 кунлик муддат ичида, яъни 13-22 февраль кунлари ҳеч қандай қотиллик содир этилмаган.

Навбатдаги “қотилликларсиз” ўтган муддат шаҳарнинг жиноятчилик бўйича тарихида 90-йилларнинг бошидан бери давом этган энг узоқ муддат ҳисобланади.

Мутахассислар жиноятчиларнинг фаоллашуви камайганига нима сабаб бўлганини аниқ тушунтира олимаяпти.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари томонидан ўтказилаётган қандайдир бир муайян тадбирнинг натижаси, ёмон об-ҳаво шароити (ҳозирда Нью-Йоркда бу ердаги ўлчовлар бўйича анча совуқ ҳаво ҳарорати ҳукм сурмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи минус 4 дан минус 8 гача оралиғида ўзгариб турибди) натижаси ёки шунчаки тасодиф бўлиши мумкин.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.