Microsoft компаниясининг расмий сайтида янги Windows 10 операцион тизимининг 10 хил кўринишда чиқарилиши маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.
Шу тариқа, Microsoft шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган операцион тизимнинг Windows 10 Home деб номланган стандарт версиясини чиқаради. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, бу версия аввалгиларга жуда ўхшаш бўлади, бироқ унда анчагина янги дастурлар ҳам бўлади: янги браузер, юзни таниш функцияси ва бошқа дастурлар.
Тадбиркорлар учун Windows 10 Pro ваWindows 10 Enterprise версиялари тақдим қилинади. Операцион тизимнинг бу вариантлари ҳам кичик бизнесни ривожлантиришда, ҳам катта ташкилотларни бошқаришда бирдек фойдали бўлади. Windows таклиф қиладиган бизнес учун махсус дастур харажатларни назорат қилиш ҳамда ўз вақтида Microsoft маҳсулотлари учун янгилашларни олишга имконини беради.
Microsoft ўзининг Windows 10 операцион тизимини яратишда уни мактаб ва университетларда таълим жараёнини яхшилаш мақсадида қўллаш имониятини ҳам унутмади. Windos 10 Education нафақат ўқувчи ва талабаларга, балки ўқитувчиларга ҳам фойдли бўлади.
Шунингдек, операцион тизимнинг Windows 10 Mobile, Windows 10 Mobile Enterprise, Windows 10 IoT Core ва бошқа вариантлари ҳам яратилди.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, яна 5 йилдан кейин бу ихтиродан Халқаро фазовий станцияда ҳам самарали фойдаланиш мумкин бўлади. Олимлар ўзларининг янги ишланмалари эски технологияларга аъло даражадаги муқобил технология бўлиши ва двигателларни яратишнинг қимматбаҳо усулларининг ўрнини енгиллик билан боса олишини таъкидлашмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради