5 829
«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади
2011 йилги мавсумдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Диего Алвес Ла Лиганинг 6-турида «Атлетико»га қарши баҳсда 2 марта пенальтини қайтарди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.
Аввалига ушбу бразилиялик дарвозабон Антуан Гризманнинг зарбасини бартараф этган, сўнг Габининг гол уришига йўл қўймаган.
[media=https://youtu.be/0FUmWWd9QFY]
У ўтган турда ҳам пенальти қайтариб, бу борада Испания тарихидаги энг яхши посбонга айланиб олганди.
Бугун Алвес фаолияти давомидаги 19-пенальтини қайтарди. Шу вақтга қадар у қўриқлаётган дарвозаларга 36 бор 11 метрлик жарима зарбаси тайин қилинган бўлиб, посбон шуларнинг 50 фоизидан ортиқ ҳолатда жамоасини голдан қутқариб қолган.
1985 йил Рио-де-Жанейрода таваллуд топган Диего Алвес «Валенсия»га қадар «Атлетико Минеро», «Альмерия» каби клубларда тўп сурган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади