
23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Қатар - Япония учрашувида японияликлар 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб, Ямада ҳисобни очган бўлса, Ал-Рави имкониятларни тенглаштириб қўйди. Шундан кейин Балидеҳ қизил карточка олди ва қатарликлар бир киши кам бўлиб қолди. Иккинчи таймда дарвозалар яна бир мартадан ишғол қилинди. Асосий вақтлар 2:2 ҳисоби билан тугади, экстра-таймларда Япония иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Қатар турнирни тарк этди. Оива шогирдлари эса ярим финалга йўл олди.
Қатар U-23 — Япония U-23 2:4
Голлар: Аҳмад Ал Рави (24), Жасим Габир (49) — Фуки Ямада (2), Сижи Кимура (67), Мао Ҳосоя (101), Котаро Учино (112)
Қатар U-23: Юсуф Абдуллоҳ, Саид Ҳассан, Муҳаммад Аиаш, Ҳошими Ал Ҳусайн, Мустафо Мишал, Наиф Ал Ҳадрами, Холид Али, Абдуллоҳ Ал Язиди, Абдуллоҳ Ал Али, Жасим Габер, Аҳмад Ал Рави.
Япония U-23: Кокубо, Секине, Кимура, Ямамото, Фужита, Сато, Ямада, Мацуки, Ҳосоя, Оҳата, Такаи.
Четлатиш: Юсуф Абдуллоҳ (41) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар