23:41 / 25.04.2024
121

Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
Эрон футзал терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак беллашув ўзига хос жозибага эга. Ўзбекистон тактик ва жисмоний жиҳатдан яхши шаклланган жамоа, лекин биз учрашувга тўлиқ тайёрмиз ва эртанги ўйинни интиқлик билан кутяпмиз.

Бахтимизга йўқотишлар мавжуд эмас. Албатта, бу турнирда Ўзбекистон билан бизнинг ўртамизда фарқ бор эди. Яъни Ўзбекистон жаҳон чемпионатига мезбонлик қилгани хотиржамроқ эди, лекин биз ва бошқа жамоалар юқори ўринларни эгаллаш учун босим остида ўйнашга мажбур эдик.

Шогирдларим ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда, улар масъулиятни ҳис қилишади ва ўз мавқеини йўқотишни истамайди.

Эртанги ўйин қизиқарли ўтиши шубҳасиз ва биз энг яхши ўйинимизни кўрсатиш учун бор кучимизни билан ҳаракат қиламиз
", — деди эронлик мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"