Яқин кунларда JAMA Cardiology томонидан ўтказилган синовлар натижасида Apple Watch юрак пульсини энг тўғри ўлчайдиган смарт-соат деб топилган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берилди.
Кливленд клиникасининг мутахассислари 50 нафар соғлом кишиларда айни кунда мобил саноатдаги энг машҳур смарт-соат ва аксессуарларни синаб кўришди. Тажриба иштирокчиларининг юрак пульси бир вақтнинг ўзида ҳам смарт-соат ёрдамида, ҳам электрокардиограмма ускунасида ўлчаниб борилди. Тажрибада Apple Watch, Fitbit Charge HR, Mio Alpha ва Basis Peak каби аксессуарлардан фойдаланилган.
Қизиғи, яқин орада баъзи фойдаланувчиларда куйиш ҳолатини келтириб чиқаргани учун Basis Peak бозордан чақириб олинган эди. Афсуски, тажрибада биронта Android Wear платформасидаги соатлар ишлатилмаган.
Тажриба якунида Apple Watch бошқа гаджетларга қараганда 90% аниқроқ натижа қайд этган. Тажрибада Android Wear ва Tizen дастуридаги соатлар қатнашмаганлиги туфайли унинг натижаларини мукаммал ва объектив деб ҳисоблаш қийин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади