Бугун Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Хитойда Galaxy C9 Pro смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Бироқ мазкур моделга тегишли муҳим тафсилотлар TMall номли ритейлер томонидан тақдимотгача ошкор этилди.
Terabayt.uz сайтида ёзилишича, Samsung Galaxy C9 Pro модели тўлиқ металл корпус билан ўралган, антенна чизиқлари янги дизайнда ишланган. Унга диагонали 6 дюймли Full HD аниқлигидаги AMOLED экран, 16 МПли асосий камера, 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Модель саккиз ядроли Snapdragon 653 процессорида ишлайди. Доимий хотира сиғимини 256 ГБгача бўлган microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.
Қурилмага ўрнатилган аккумуляторнинг сиғими 4000 мА/соат бўлиб, тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Гаджет Android 6.0.1 Marshmallow дастурида фаолият кўрсатади. Samsung Galaxy C9 Pro смартфони 470 доллар нархида сотувга чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади