Дубайда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-04-2016 | 12:48 ZAMIN.UZ / Авто / 27 Апрел 2016 года
965

Дубайда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлди

Дубайда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлди

Ҳайдовчисиз автобус БААнинг Дубай амирлигида ҳаракат қилишни бошлади. Бу ҳақда БАА бош вазири ҳамда Дубай амирлиги бошлиғи Муҳаммад ибн Рашид Адь Мақтум ўз твиттерида эълон қилди, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

"Дубай жаҳондаги келажак шаҳарларига мисол бўла олади ва технология, тараққиёт оламида қўлга киритилаётган ютуқларни синаб кўрувчи катта майдон ҳисобланади", — деб изоҳ қолдирган у “ақлли” автобус сурати остида қолдирган изоҳида.

Ҳайдовчисиз юраётган автобусда барча сайр қилиши мумкин. У йўловчилар хавфсизлигини таъминловчи замонавий ускуналар билан таъминланган бўлиб, махсус сенсор датчиклари ўрнатилган. Автобус йўлда ҳаракатланиб кетаётганида, махсус лазер нури орқали уни ҳайдовчи бошқармаётгани ҳақида огоҳлантириб кетади. Агар ушбу автобус тест синовларидан муваффақиятли ўтса, Дубай ҳукумати амирликда 2020 йилда ўтадиган “Экспо” саноат кўргазмасида уни харид қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru